Линклар

Туркия сафарини давом эттираëтган Покистон Президенти Парвез Мушарраф бугун Истамбулда йирик тадбиркорлар билан учрашди.


Мушарраф туркиялик тадбиркорларни Покистонга сармоя ëтқизишга даъват қилди.
Покистон раҳбарининг Туркия сафари давомида икки томон ўртасида терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш ҳамда бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш борасида келишувлар имзоланди.
Кеча Туркия Парламентида чиқиш қилган Мушарраф Ғарб ва мусулмон давлатлари ўртасида тушунмовчилик ортиб бораëтганидан огоҳлантирди. У мусулмонларни диний экстремизмни қоралаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўпроқ эътибор беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG