Линклар

Бугун Россия Марказий сайлов комиссияси Марказий банкнинг собиқ раиси Виктор Герашченкони 14 март кунига белгиланган сайловда президентликка номзод сифатида руйхатга олишдан бош тортди.


Сайлов комиссиясига кўра, Герашченко 2 миллион сайловчининг имзосини тўпламаган. Россия қонунларига кўра, партия томонидан кўрсатилмаган номзод камида 2 миллион сайловчининг имзосини тўплаб бериши керак.
Герашченко “Родина” блокига қўшилган партияларнинг бири томонидан номзод сифатида тайинлангани туфайли, сайловчилар имзосини тўпламаганини баëн қилди.
Аммо Россия Марказий сайлов комиссиясига кўра, Герашченко фақат бир партия эмас, балки “Родина” блоки томонидан номзод сифатида кўрсатилиши кераклигини билдирди.
XS
SM
MD
LG