Линклар

Германия Ташқи Ишлар Вазири Йошка Фишер унинг мамлакати Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилишини қўллаб-қувватлашини баëн қилди.


Аммо у бунинг учун аввал, Туркия, айниқса, инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотлар олиб бориши кераклигини қайд этди.
Бугун икки кунлик Анқара сафарини якунлаган Йошка Фишер Туркия ҳукуматини Қибриз масаласини ҳам тезроқ ҳал қилишга чақирди.

Декабр ойида Европа Иттифоқи раҳбарлари Туркиянинг Европа Иттифоқига қачон аъзо бўла олиши ҳақида қарор қабул қиладилар. Мазкур қарор эса, Туркияда инсон ҳуқуқлари ва демократик ислоҳотларда эришилган натижаларга асосланади.
XS
SM
MD
LG