Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:18

Ишчилар муаммолари ҳал этилишини талаб қилмоқда


Зикрилло Ишонч Маълумотларга қараганда, Тошкент тўқимачилик комбинати негизида қўшма корхона ташкил этиш мўлжалланмоқда. Бунинг оқибатида комбинат ишчи-хизматчиларининг бир қисми ишсиз қолиши ва бошпанасидан ажралиши мумкин.

Мана шундай истиқболдан хавотирга тушган комбинат ишчиларидан бир гуруҳи яқинда “Озодлик” радиосига ўз мулоҳазаларини билдирган эди. Муаммо оммавий ахборот воситаларига олиб чиқилгани, ишчиларнинг айтишича, комбинат раҳбариятини ғазабга келтирган.

Таъкидлаш керакки, муаммодан хавотирга тушган ишчиларнинг асосий қисми вилоятлардан келган бўлиб, улар комбинат ётоқхоналарида яшайди. Агар улар ишдан бўшаса, мана шу бошпанасидан жудо бўлади.

“Тоштўқимачи” акциядорлик жамияти ишчиларидан бирининг айтишича, уни ётоқхона коменданти ҳузурига чақириб, ўзининг рухсатисиз интервью бергани учун койиган. Ишчилар ўртасида зарарли тарғибот уюштиришда айблаган.

Ҳозир ишчилар олдида уч муҳим масала - ётоқхонани хусусийлаштириш, шаҳарда яшаш учун доимий рўйхатдан ўтиш, ҳозирги иш жойини сақлаб қолиш турибди.

Ишчилар билан мулоқот ва музокаралар ўтказиб турган комбинат мутасаддиларидан бири Мурод Низомиддиновнинг таъкидлашича, ишчиларни кимдир йўлдан урган. Комбинат раҳбарияти эса уларни ётоқхонадан ҳайдаб чиқармоқчи эмас.

Ишчилар шаҳарда яшаш ҳуқуқини берувчи вақтинчалик қайд муддати тугагач, ётоқхоналардан ҳайдалишидан хавотирда.

Комбинат раҳбари ўринбосари Аҳмаджон Туроповичнинг сўзларига қараганда, ётоқхонанинг хусусийлаштириши масаласида шаҳар ҳокимлиги билан иш олиб борилмоқда. Хусусийлаштириш тугагач, ишчиларни доимий рўйхатдан ўтказиш ҳал этилади, деди у.

Ишчилар муаммолар ечилмас экан, биргаликда Президент девонига арз қилишгача боришини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG