Линклар

“Кеерлифт интернэшнл” Ўзбекистонга ёрдам беради


Тўлқин 21 январь куни АҚШнинг “Кеерлифт интернэшнл” халқаро хайрия ташкилоти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими вакилларига умумий қиймати 120 минг долларга тенг инсонпарварлик ёрдами топширди.

Ёрдам юки тиббиёт жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва турли тиббий материаллардан иборат.

“Кеерлифт интернэшнл” раҳбари Жеффрей Глознинг сўзларига қараганда, ташкилот, асосан, АҚШ Давлат департаменти ва USAID томонидан молиялаштирилади. 2000 йилдан буён ташкилот Ўзбекистонга умумий қиймати 700 минг доллар бўлган инсонпарварлик ёрдами кўрсатган.

Маълумотларга қараганда, “Кеерлифт интернэшнл” ташкилоти 1992 йилда Жеффрей Глоз ва унинг рафиқаси ташаббуси билан ташкил этилган. Ўтган вақт мобайнида ташкилот дунёнинг кўплаб мамлакатларига умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ортиқ инсонпарварлик ёрдам кўрсатган. Айни пайтда у 12 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлик қилади.

Ж.Глознинг таъкидлашича, ташкилот бундан кейин ҳам Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан алоқаларни давом эттиради. Болалар кардиологияси, аёллар соғлиғини сақлаш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш йўналишлари бўйича замонавий тиббий жиҳозлар етказиб беришга алоҳида эътибор қаратади.
XS
SM
MD
LG