Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:58

Бернора Қориева хусусий рақс мактаби очди


Саида Таниқли балетмейстер Бернора Қориева Тошкентда ўзининг хусусий рақс мактабини очди. Умрининг 50 йилини санъатга бахшида этган Б.Қориеванинг айтишича, тадбиркорлик замон талабига айланган.

Санъаткорнинг таъкидлашича, ёшлар ўртасида енгил-елпи рақсларнинг урф бўлиб бораётгани унинг профессионал рақс мактаби ташкил этишига туртки бўлган.

“Мода ўзгаради, услуб эса қолади. Нафис ва мумтоз рақс услуби ҳеч қачон ўзгармайди. Бунақа рақс қалбимга яқин. Умримни бағишлаганим - мана шундай рақсни бошқалар билан баҳам кўришни истайман. Офисимизга бўлаётган кўпдан-кўп қўнғироқлар талабгорлар кўплигидан дарак бермоқда”, деди Б.Қориева.

Б.Қориеванинг мақсади, ўзининг айтишича, бошқа кўплаб хусусий рақс мактабларидан фарқли ўлароқ, ёшлар орасидан профессионал раққос ва раққосаларни етиштириб чиқариш эмас, балки уларда рақс маданиятини шакллантиришдир. Шу боис, мактаб “Бернора Қориеванинг услуби ва рақси”, деб номланган.

“Озодлик” мухбирининг мактаб қанча талабгорни қабул қилиш имкониятига эгалиги ҳақидаги саволига санъаткор аниқ жавоб беришга бироз қийналди. Унинг айтишича, ҳозирча мактабнинг машғулот ўтказиладиган иккита зали бор. Лекин рақс билан шуғулланишни истовчилар сони жуда кўп. Ёзги машғулот зали қурилиши лойиҳаси эса яқиндагина тайёр бўлган. Энди иншоотни қуриш масаласи кўндаланг бўлиб турибди.

Б.Қориеванинг таъкидлашича, мактабда таҳсил олишни истовчилар орасида маҳаллий миллат вакиллари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Улар орасида ҳатто 40 ёшдан ошган аёллар бор.

Бернора Қориева хусусий мактабни рўйхатдан ўтказиш бирмунча қийин кечгани, шундай бўлса-да, хусусий бизнес билан аввалроқ шуғулланишни бошламаганидан афсусда эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG