Линклар

Россиянинг Газпром ширкати Беларусга газ етказишни тўхтатади.


Россия билан бирлашишга интилаётган Беларус бир неча йилдан буён Россия газини паст нархда сотиб олаётган эди. Газпром ширкати бу йилдан бошлаб нархларни ўзгартиришини маълум қилди.
Январ бошида Беларусга газнинг бевосита етказилиши тўхтатилган эди. Энди эса Газпром икки мустақил ширкат орқали Беларусга етказилаётган газ қувури ҳам ёпилишини билдирди.
Айрим кузатувчиларга кўра, бу қарор таъсири катта бўлмайди, чунки Беларус газни махсус омборхоналарда жамлаб қўйган.
XS
SM
MD
LG