Линклар

Россия Президенти Владимир Путиннинг бугун Украинага икки кунлик иш ташрифи бошланди.


Бугун Путиннинг “Украинада Россия Йили” номи остида бир йил давомида ўтказилган тадбирларнинг ёпилиш маросимида қатнашиши кўзда тутилган.
Ташриф давомида Россия раҳбари, шунингдек, Украина Президенти Леонид Кучма билан учрашади.
Икки Президент қатор шартномалар имзолайди. Улардан бирига кўра, Украинанинг Россияга сотаётган пўлат ҳажмини камайтириши кўзда тутилган. Бунинг эвазига Россия пўлат маҳсулотига нисбатан жорий этилган тарифларни пасайтиради.
Икки давлат расмийлари, шунингдек, ядровий ҳамда нефт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG