Линклар

logo-print

Покистоннинг етакчи исломий гуруҳларидан бири бўлмиш “Муттаҳида Мажлиси-Амал” Ислом Иттифоқи Покистоннинг ядровий дастури учун масъул бўлган шахсларнинг ҳибсга олинишидан норозилик тариқасида бугун намойишлар ўтказа бошлади.


Парламент депутати ва Ислом Иттифоқи вакили Ҳаниф Аббосий бир неча расмийнинг ҳибсга олинишини “мамлакат қаҳрамонларининг камситилиши”, дея баҳолади. Унинг маълум қилишича, норозилик намойишлари Покистоннинг катта шаҳарларида ўтказилади. Жума намози давомида масжидларда ҳам бу масала муҳокама қилинади.
Шу ойда Покистоннинг Эрон, Ливия ва Шимолий Кореяга ядровий технологияларни сотганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ундан сўнг Ғарб давлатлари шу масала бўйича тергов ўтказиш борасида Покистонга босим кўрсата бошладилар. Бунга жавобан расмий Исломобод бир неча одамни ҳибсга олиб, сўроқ қила бошлади. Улар орасида айрим олимлар ва ҳарбийлар бор.
XS
SM
MD
LG