Линклар

logo-print

Халқаро Меҳнат Ташкилоти жаҳон бўйлаб ишсизлар сони ўтган йилда рекорд даражасига етганини маълум қилди.


2003 йилда дунё мамлакатларида 186 миллион одам ишсиз бўлган. Бу 2002 йилга қараганда 500 минг одамга кўпроқ.
Бундай ўзгаришга қатор омиллар сабаб бўлганини қайд этар экан, Халқаро Меҳнат Ташкилоти улар орасида ғайриоддий пневмониянинг тарқалиши, Ироқ уруши ва, шунингдек, туризм соҳасида терроризм сабабли инқироз кузатилаётганини кўрсатди.
Ғарбий Европада ишсизлик даражаси 7,9 фоизга тенг бўлиб, бу 2002 йил кўрсаткичи билан бир хилдир. Европанинг собиқ социалистик мамлакатларида 2003 йилда ишсизлар сони камайган. 2002 йилда бу кўрсаткич 9,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2003 йилда у 9,2 фоизгача пасайган.
XS
SM
MD
LG