Линклар

Бугун Боснияда маҳаллий полиция НАТО қўшинлари ёрдамида собиқ Президент Анте Елавични қўлга олди. Елавич банк пулларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.


Полиция берган баёнотга кўра, операция суд қарори билан амалга оширилган. Елавичдан ташқари икки собиқ расмий ҳам Херцеговачка Банки фаолияти юзасидан ҳибсга олинган.
Ушбу банк орқали собиқ Югославияда босниялик хорват миллатчилари шахсий пулларини жамлаб, сепаратчи ҳаракатни маблағ билан таъминлашга уринганлар. 2001 йил апрел ойида банк активлари НАТОнинг тинчлик сақловчи қўшинлари томонидан мусодара қилинган эди.
Елавич ҳокимиятдан қарийб уч йил олдин четлаштирилган.
XS
SM
MD
LG