Линклар

logo-print

Бугун юқори мартабали АҚШ ҳарбийси, генерал-майор Рэймонд Одиерно “биз коалиция қўшинларига қарши чиқаётган ироқликларни тиз чўктирдик”, деб баён берди ва келаси олти ой ичида Ироқдаги вазият нормаллашишини башорат қилди.


Унинг айтишича, Саддам Ҳусайннинг қўлга олиниши душманга қарши ҳаракатларнинг энг аҳамиятли операцияси ва катта психологик ютуқ бўлган. Бу ҳодисадан сўнг ироқликлар АҚШ ҳарбийларига аниқроқ маълумот бера бошлаганлар.
Аммо мухбирларга кўра, Ироқда тўла барқарорлик ҳамон ўрнатилмаган, хавфсизлик таъминланмаган.
Ўтган тунда полиция ва бир қуролланган киши ўртасидаги отишма натижасида икки ироқлик полициячи ўлдирилган ва яна уч киши яраланган эди.
XS
SM
MD
LG