Линклар

Хюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Озарбайжон ҳукуматини ўтган йил октябр ойги президентлик сайловларидан буён мухолифатни таъқиб қилаётгани, хусусан мухолифат вакилларининг ғайриқонуний равишда ҳибсга олиниши ва қийноққа солиниши ҳолларининг кўпайгани учун кескин танқид қилди.


Ўзининг бугун эълон қилган ҳисоботида Хюман Райтс Уотч ташкилоти Озарбайжон расмийларини сайловлар жараёнида қонун бузиш ҳолларига йўл қўйгани, сайловлардан сўнг эса мухолифатга нисбатан зўравонлик қўллаётганликда айблади.
- Сайловлардан кейин 1000дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Улар мухолифат лидерлари, мухолифат тарафдорлари, сайлов участкаларида ишлаган ва сайловлар натижаларини сохталаштиришдан бош тортган одамлардир, - деди ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Рэчел Денбер ва бугунги кунда Озарбайжон инсон ҳуқуқлари масаласида сўнгги 10 йил давомида энг кучли бўлган бўҳронга юз тутаётганини таъкидлади.
Озарбайжоннинг собиқ Президенти Ҳайдар Алиевнинг ўғли Илҳом Алиев ўтган йил октябр ойида ўтказилган сайловларда, расмий маълумотларга кўра, кўпчилик овоз тўплаб, ғалаба қозонган эди. Ғарб давлатлари ва мустақил ташкилотлар кузатувчилари сайловлар адолатли ва очиқ бўлмаган, деган хулосага келган эдилар.
XS
SM
MD
LG