Линклар

Европа Иттифоқи Таиланддан импорт қилинаётган парранда гўшти ва озиқ-овқат маҳсулотларини Иттифоқ ҳудудига олиб киришни ман қилди.


Бундай қарор бугун, Таиланд ҳукумати мамлакатнинг 16 вилоятида товуқлар орасида тарқалган эпидемия текшируви улар парранда гриппига дучор бўлганларини кўрсатганини маълум қилганидан сўнг қабул қилинди.
Европа Иттифоқига парранда гўштини экспорт қилувчи мамлакатлар орасида Таиланд Бразилиядан кейин иккинчи ўринда туради.
Таиланд Соғлиқни сақлаш вазири камида икки одам, 6 ва 7 яшар ўғил болалар парранда гриппини юқтирганини маълум қилди. Яна бир киши касаллик гумони билан шифохонага етказилган.
Таиланд ҳукуматининг билдиришича, мамлакатдан парранда экспорти тўхтатилган.
Бугун Камбожа ҳукумати ҳам мамлакатда парранда гриппи тарқалаётганини эътироф этди.
Ветнамда парранда гриппи 5 одам ҳаётини олиб кетди.
Касалликнинг, шунингдек, Япония, Тайван ва Жанубий Кореяда тарқалгани ҳақида маълумотлар бор.
XS
SM
MD
LG