Линклар

Россия Ташқи Ишлар Вазири Игор Иванов Франция Ташқи Ишлар Вазири Доминик де Виллпеннинг Чеченистондаги урушни тўхтатиш ҳақидаги даъватларига эътироз билдириб, Чеченистонда уруш йўқлигини таъкидлади.


Доминик де Виллпен расмий Москвани, шунингдек, Россияни глобал илиқлашувга оид Киото протоколи ва яна бир нечта халқаро шартномани ратификация қилишга чақирган эди.
Учрашувдан олдин Игор Иванов Россия ҳукумати Франция билан ҳамкорликдан “ниҳоятда мамнун” эканини айтди. Ивановга кўра, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар Россиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатларининг муҳим қисмидир.
Икки вазир Ироқ ва Афғонистонда олиб борилаётган аксил-террор уруши ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши масаласини муҳокама қилдилар. Улар, шунингдек, глобаллашув жараёни ҳамда Россия-Франция хавфсизлик кенгашининг март ойида бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувига тайёргарлик масасаласига эътибор қаратдилар.
XS
SM
MD
LG