Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:57

Касал аёл, ногирон чақалоқ


Нурбек 2003 йилда Самарқанд скрининг марказида текширувдан ўтказилган 20 мингдан ортиқ аёлда турли ирсий касалликлар мавжудлиги аниқланган.

Расмий манбалардан олинган маълумотларга кўра, 2003 йилда Самарқанд вилоятида ногирон туғилган чақалоқлар сони аввалги йиллардагига нисбатан икки баробар ортган.

Самарқанддаги 4-туғруқхонада даволанаётган аёлларнинг айтишича, ҳомиладор ҳар икки жувондан бирида у ёки бу касаллик аломатлари мавжуд.

Ургутлик Саломат Холдорова уч фарзандидан иккитаси ногирон эканини билдирди. Айни пайтда тўртинчисига ҳомиладор экан. Шифокорлар бу ҳомила ҳам ногирон туғилиши мумкинлигини маълум қилибди.

Жомбойлик Комила Рофиеванинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалигининг асосий оғирлиги аёллар зиммасига тушмоқда. Пилла боқиш, пахта етиштириш каби юмушларда қишлоқ аёллари ҳоким ва раиснинг буйруқларини сўзсиз бажарадиган манқуртга айланган.

Суҳбатдош Тошбиби Ҳамидова ногирон бола туғилишига асосий сабаб аёлларнинг тўйиб овқат емаслигида, деди.

Самарқанд скрининг маркази директори Абдуфаттоҳ Абдусаломовнинг айтишича, экологиянинг бузилгани, организмдаги йод танқислиги, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳам ногирон болалар туғилишини келтириб чиқармоқда. Тўғри овқатланишни йўлга қўйиш бу муаммонинг бирмунча барҳам топишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, денгиз маҳсулотларининг кўпроқ импорт қилинишини йўлга қўйиш лозим. Чунки доимо хамир овқатлар истеъмол қилиш ҳомила ривожига салбий таъсир этади.

А.Абдусаломов бугунги кунда аҳолининг эҳтиёжини қондира олмаётган давлат учун ногирон болаларни тарбиялаб, вояга етказиш янада қимматга тушиши, шу боис ҳозирданоқ фожеанинг олдини олиш йўлларини излаш лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG