Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:54

Роҳилани кўрган борми?


Наманган шаҳри Қодир ота Мирзаев номидаги кўчада истиқомат қилувчи Соҳиба Холматова ва Ғофир Убайдуллаевнинг 7 ёшли қизи Роҳила 2002 йил 30 август куни йўқолиб қолган эди.

Ўтган давр мобайнида ота-онанинг фарзандини топиш умидида нажот сўраб бормаган, учрамаган давлат идораси қолмади. Ғ.Убайдуллаевнинг сўзларига қараганда, қизчаси йўқолиб қолгандан сўнг у ёрдам сўраб ички ишлар бўлими ва прокуратурага мурожаат қилган. Дастлаб улар Роҳилани излашга уриниб кўрган. Лекин кейинчалик қизчанинг тақдирига қизиқмай қўйишган.

Ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган маълумотларга кўра, Роҳила Убайдуллаевани топиш мақсадида МДҲ мамлакатлари бўйлаб қидирув эълон қилинган.

Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг айтишича, кейинги йилларда водийда ёш болалар, ҳаттоки катта ёшдаги кишиларнинг йўқолиб қолиши кўпайиб бормоқда. Масалан, ўтган йилнинг ёзида Охунбобоев туманилик 22 ёшли йигит уйида қурилиш ишлари билан банд бўлганида номаълум икки киши уни чақириб, олиб чиқиб кетган. Ҳозиргача бу йигитнинг на ўлиги, на тиригидан хабар бор. Бундан ташқари, 2-3 йил муқаддам хорижга иш излаб чиқиб кетган ёки савдо юмуши билан жўнаган айрим кишилар ҳали ҳам уйига қайтиб келмаган. Суриштирувларга қарамай, уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG