Линклар

Худоёрхоннинг эвараси ўзбек тилини ўрганмоқда


Зикрилло Ишонч Кузатувчиларнинг фикрича, ўзбек тилини хорижликлар ўртасида тарғиб қилиш яхши йўлга қўйилмаган. Бунинг учун бирорта ҳам дастур қабул қилинмаган, механизмлар ишлаб чиқилмаган.

Аммо буларсиз ҳам айрим чет эл фуқаролари ўзбек тилини ўрганишга интилмоқда. АҚШ фуқароси Нусрат Нигор шулардан бири. Унинг шажараси она томондан Қўқон хони Худоёрхонга бориб тақалади. Нусрат Нигор хоннинг катта ўғли Маҳмудбекнинг қизи Шаҳзода Шарофатдан дунёга келган. Унинг отаси доктор Абдулворис Каримий 1941 йилда Тошкентдан Покистонга бориб қолган. Покистонда туғилган Нусрат Нигор кейинчалик бутун оиласи билан Америкада турғун яшаб қолган.

Нусрат Нигорнинг айтишича, АҚШга бориб жойлашгандан сўнг ҳам оилада ўзбекча тарбия ва урф-одат сақланиб қолган. Шаҳзода Маҳмудбек унинг отаси билан доимо ўзбекча гаплашган ва бу тил унга онанинг алласидек ёқимли туюлган.

Нусрат Нигор француз тилида ўқиб, ҳуқуқшунос мутахассислигини эгаллаган. 1992 йилда эса илк бор Ўзбекистонга келган. Лекин бу вақтда у ўзбек тилини билмас эди. Шунинг учун, ўзининг айтишича, рус тили аралашган Тошкент шевасини ўрганишга ҳаракат қила бошлаган.

Нусрат Нигор ўзбек тилини хорижликлар ўртасида тарғиб қилиш учун махсус адабиётлар, қўлланмалар, сўзлашгичлар бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Адабиётшунос олим, академик Ғани Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, бугунги кунда дунёнинг ривожланган давлатларида ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш ортган. Жумладан, АҚШдаги айрим ўқув муассасаларида, илмий ташкилотларда ўзбек тилини ўргатиш йўлга қўйилган. Германия ва Францияда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин.
XS
SM
MD
LG