Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Вице-Президенти Дик Чейни халқаро террорчиликка қарши курашда ғолиб чиқиш учун Европа давлатларини Эрон ва Араб мамлакатларида демократик тамойилларни ривожлантириш йўлидаги Қўшма Штатлар ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди.


Давосда бўлиб ўтаëтган Жаҳон Иқтисодий Формида чиқиш қилган Чейни демократик тамойилларни ривожлантириш орқали “зўравонликка асосланган мафкура”ни мағлубиятга учратиш мумкинлигини қайд этди:
“Биз Яқин Шарқ ва бошқа минтақаларда демократик тамойилларни мустаҳкамлаш орқали зўравонликка асосланган мафкуранинг илдизига болта уришимиз керак”, - деди Чейни.
Кеча Давос анжуманида чиқиш қилган БМТ Бош Котиби Кофи Аннан АҚШ ва бошқа бой давлатларни террорчиликка қарши курашга нисбатан бир томонлама ëндашув жаҳондаги кескинликни орттириши ва инсон ҳуқуқларига таҳдид солишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG