Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Адам Эрели Озарбайжон ҳукуматини ўтган йил октябр ойида бўлиб ўтган президентлик сайлови давомида ҳибсга олинган мухолифат фаолларига адвокат хизматидан фойдаланишга рухсат беришга чақирди.


Озарбайжон мухолифатининг минглаб тарафдори сайлов натижалари соҳталаштирилганини даъво қилиб, норозилик намойишларига чиққан эди. Ушбу намойишлар давомида ҳибсга олинган 100дан ортиқ одам ҳали ҳам қамоқда сақланмоқда.
АҚШнинг Бокудаги элчихонаси вакиллари кеча қамоқдаги мухолифат фаолларининг баъзиларини бориб кўрганларини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG