Линклар

logo-print

Эрон Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозий унинг мамлакатида “Ал-Қайда” гуруҳига алоқадорликда гумон этилаëтган 12 киши устидан маҳкама жараëни олиб борилишини маълум қилди.


Харрозий маҳкама иши қачон бошланиши ҳақида маълумот бермади. Унинг қайд этишича, хавфсизлик сабабларига кўра, судланувчиларнинг номлари сир сақланади.
АҚШ расмийлари ўтган бир неча ойдан бери Теҳрон ҳукуматини Эронда “Ал-Қайда” гуруҳининг кўплаб аъзосига бошпана берганликда айблаб келмоқдалар.
Расмий Теҳрон ушбу айбномаларни рад этаëтган бўлса-да, Эроннинг Афғонистон билан черагаси яқинидаги худудларда “Ал-Қайда”нинг баъзи аъзолари яширинган бўлиши мумкинлигини эътироф этади.
XS
SM
MD
LG