Линклар

logo-print

Бугун Литва Президенти Роландас Паксас АҚШ маъмуриятини Литванинг ички ишларига аралашаëтганликда айблади.


Яқинда Паксас танқидчиларидан бири, Литва Ташқи Ишлар Вазири Антанас Валионис АҚШ расмийлари унга Ғарб давлатлари Паксаснинг ҳокимиятдан четлаштирилишига тарафдор эканини маълум қилганларини билдирди.
Вашингтон маъмурияти ҳозирча бу масалада муносабат билдиргани йўқ. Аммо АҚШнинг Вилнюсдаги элчиси Литва Ташқи Ишлар Вазири билан учрашиши кутилмоқда.
Литва Парламенти аъзолари Президент Паксасни Россия мафияси билан алоқадорликда айблаб, уни истеъфо беришга чақирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG