Линклар

logo-print

Бугун Эрон Васийлар Кенгаши номзодларга Парламент сайловларида қатнашишга рухсат берилмайдиган асосларни чекловчи қонун лойиҳасини рад этди.


Эрон Васийлар Кенгаши 8 мингдан ортиқ ислоҳотчи номзодни 20 февралга белгиланган парламент сайловида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Танқидчиларга кўра, мазкур кенгаш ислоҳотчиларнинг парламентдаги ўринларни эгаллашини хоҳламаяпти.
Аммо Эрон Васийлар Кенгаши раиси Оятулло Аҳмад Жанатий парламентдаги ҳар бир ўрин учун тахминан 17 номзод рақобатлашишини маълум қилди.
Шунга қарамай, Эрон ҳукуматининг кўплаб аъзолари агар барча ислоҳотчи номзодларга сайловда қатнашиши учун рухсат берилмаса, истеъфо беришларини билдиришмоқда.
XS
SM
MD
LG