Линклар

Бугун Британия Ташқи Ишлар Вазири Жек Строу Ироқдаги инспекторлар оммавий қирғин қуролларини топмаганлари юзасидан афсусланиш билдирди.


Аммо Строу “Саддам Ҳусайн режими бундай қуролларга эга бўлганига ҳали ҳам ишонаман”, - деди.
Бироқ Ироқдаги америкалик инспекторлар бошлиғи вазифасидан кетаëтган Дэвид Кей Саддам Ҳусайн режими оммавий қирғин қуролларига эга бўлмаганини баëн қилди:
“Менимча, Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилмайди. Мамлакатда бундай қуроллар мавжудлигига ишонмайман. Аммо бу менинг шахсий фикрим бўлиб, у Ироқда бўлган пайтимгача тўпланган далилларга асосланган. Менимча, Ироқда оммавий қирғин қуролларини яратишга оид дастурлар топилиши мумкин, аммо мамлакатда бундай қуролларнинг ўзи мавжуд эмас”, - деди Дэвид Кей.
XS
SM
MD
LG