Линклар

Бугун Парижда Франция ва Хитой президентлари томонидан имзоланган қўшма декларацияда Франция Хитойнинг худудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади.


Президент Жак Ширак Франция Тайваннинг Хитойдан мустақил бўлишига олиб келадиган ҳаракатларга қарши эканини баëн қилди:
“Мен Франция позицияси Хитойнинг худудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашдан иборат эканини яна бир бор такрорлайман”, - деди Жак Ширак.
Тайван расмийлари Ширакнинг позициясини “демократия ва тинчликка қарши”, - дея танқид қилдилар.
Айни пайтда, Франция Президенти Европа Иттифоқини Хитойга қарши эмбаргони бекор қилишга чақирди. 1998 йилда Пекин ҳукумати демократия талаб қилган намойишчиларга қарши куч ишлатганидан бери, Европа Иттифоқи Хитойга қурол эмбаргосини жорий этган эди. Эмбарго шу пайтгача бекор қилинмаган.
XS
SM
MD
LG