Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Ироқда оммавий қирғин қуроллари бор-йўқлиги масаласи очиқ қолаëтганини баëн қилди.


Бугун икки кунлик Россия сафарини якунлаган Пауэлл “Эхо Москви” радиосига берган интервюсида, “Қўшма Штатлар энди Ироқда бундай қуроллар мавжудлигини аниқ билмайди”, - деди.
Аммо Пауэлл Саддам Ҳусайн режими оммавий қирғин қуролларини яратишга оид дастурларга эга бўлганини қайд этди.
Бироқ Ироқдаги америкалик инспекторларнинг собиқ бошлиғи Дэвид Кей 9 ой давомида олиб борилган қидирув ишларидан кейин, Саддам Ҳусайн режими оммавий қирғин қуролларига эга бўлмаган, деган хулосага келганини билдирди.
XS
SM
MD
LG