Линклар

Америка сафарини давом эттираëтган Туркия Бош Вазири Режиб Тайип Эрдўған АҚШ бошчилигида террорчиликка қарши кураш олиб борилаëтганини олқишлади ва Туркия жаҳон бўйлаб тинчликни мустаҳкамлаш ҳаракатларига ҳисса қўшишини баëн қилди.


Кеча Ню-Йоркка америкалик яҳудийларнинг ташкилоти Эрдўғанни террорчиликка қарши кураш, ҳамда Исроил ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида катта ҳисса қўшгани учун тақдирлади.
Ўтган йил ноябр ойида Истамбулдаги яҳудийларнинг иккита ибодатхонаси, Британия консулхонаси ва банки яқинида портлашлар юз бергани оқибатида 62 одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG