Линклар

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида яхшироқ ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши кераклиги билдирилди.


Бугун Брюсселда Европа Комиссияси расмийси Энеко Ландабури Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Содиқ Сафоев билан музокаралар ўтказганидан кейин, Европа Иттифоқининг Марказий Осиë минтақасига қизиқиши ортиб бораëтганини баëн қилди:
“Европа Иттифоқининг шарқ томон кенгайиши бизни Марказий Осиë минтақасига яқинлаштирмоқда. Шу сабабдан ва минтақадаги сиëсий воқеликни эътиборга олган ҳолда, Европа Иттифоқи Марказий Осиë мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда”, - деди Европа Комиссияси расмийси.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда фаол сиëсий рол ўйнашга ҳаракат қилишидан ташқари, мамлакатнинг демократия ва бозор иқтисодиëтига ўтиши учун ëрдам беришни давом эттиришини билдирди.
Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон расмийлари қўшма баëнот қабул қилдилар. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон томонинг маҳбусларни қийноққа солмасликка, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва террорчиликка қарши курашишга ваъдаси акс этган.
XS
SM
MD
LG