Линклар

logo-print

Муслималар яқинларига озодлик сўради


Турғунбек 27 январь куни 60 га яқин муслима Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси биноси олдида норозилик намойиши ўтказди.

Муслималар қамоқхонада ётган яқинларига нисбатан турли қийноқлар қўлланаётганидан норозилик билдирди ва уларнинг озод этилишини талаб қилди.

Аёлларнинг айтишича, диний экстремистик оқимларга алоқадорликда айланиб қамоқхоналарда ётган маҳбуслардан Президентдан кечирим сўраш талаб қилинмоқда. Бу талабни бажармаганлар эса ўлдирилиб юборилиш билан қўрқитиляпти.

“Турмуш ўртоғим Абдуқаҳҳор Аминов Жаслиқ қамоқхонасида ётибди. Уни ва ҳамфикрларини қаттиқ азобламоқдалар. Уларни ўлдириб юборишмоқчи. Сил касаллигини юқтириб, йўқ қилишмоқчи”, дейди намойиш иштирокчиларидан бири.

Намойишчилардан айримлари ўз яқинлари Президентга ўзларини авф этишни сўраб мактуб ёзгани, бироқ бунга эътибор берилмаётганини таъкидлади.

“Ўғлим Акмал Исроилов кечирим сўраганлардан. Шодиевга (Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбарларидан) борсам, ўғлим чиқмаслигини айтди”, дейди улардан бири.

Муслималарнинг норозилик намойиши уч соат давом этди.
XS
SM
MD
LG