Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:08

Боланинг ризқига кўз олайтираётганлар


Зикрилло Ишонч Маълумотларга қараганда, Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасалари ва меҳрибонлик уйларида болаларга сифатсиз овқатлар бериш, уларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-тарож қилиш иллати чуқур илдиз отган.

Хабарларга кўра, “Сен етим эмассан” жамғармаси раҳбари, Ўзбекистон Президентининг қизи Лола Каримованинг топшириғи билан мазкур ҳолат ўрганилганда аҳвол ўта аянчли экани ойдинлашган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисаси Зуҳра Аъзамованинг таъкидлашича, мазкур топшириқ асосида текшириб кўрилганда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари жисмоний ва ақлий ривожланиш жиҳатдан турли ноқисликларга эгалиги маълум бўлган. Тўйиб овқат емаслик оқибатида бу болалар ақлий заиф бўлиб қолгани аниқланган. Улар ҳатто бурнинг қани, деган саволга ҳам тўғри жавоб бера олмаган.

“Озодлик” мухбири Мирзо Улуғбек туманидаги 134-болалар боғчасида ҳам аҳвол аянчли эканига гувоҳ бўлди. Боғча тарбияланувчиларининг сўзларига қараганда, ўзларига берилаётган ёрма бўтқаси ва чойга шакар қўшилмайди. Бошқа овқатларга ҳам гўшт солинмайди, маза-матрасиз. Болалар бу овқатларни емаганидан сўнг шу ердаги маҳалла аҳли уларни молга бериш учун олиб кетади.

З.Аъзамова мактабгача тарбия муассасалари ва меҳрибонлик уйларида тегишли назоратнинг йўқлиги мазкур аянчли вазиятни келтириб чиқарган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, болалар озиқ-овқати учун бюджетдан пул ажратилади. Шунга қарамай, вазият ёмонлиги хусусида кўплаб шикоятлар тушмоқда.
XS
SM
MD
LG