Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:40

АҚШда Демократлар партияси вакиллари орасида президентлик сайловлари учун беллашув


A. ARAL

АҚШнинг Ню-Ҳeмпшир штатида Демократлар партияси вакиллари орасида президентлик сайловларида номзодини қўйиш учун бўлиб ўтган саралашда Сенатор Жон Керри кўпчилик овозни қозонишга муваффақ бўлди. Кузатувчиларга кўра, шу йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Демократлар партияси вакили Керри амалдаги Президент Жорж Буш билан рақобатлашиши мумкин. Бу мавзуни ҳамкасбим Азизулло Арол ўрганди.

АА: Қандай қилиб Жон Керри Ню-Ҳемпширда кутилмаганда кўпчилик овозни олишга эришди?

ФС: Ҳақиқатан ҳам Сенатор Жон Керрининг партиядошлари орасида ғолиб чиққани кўплар учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Керрига 39 фоиз сайловчилар овоз берди. Бунга бир томондан унинг синглиси ва ўкаси сўнгги дақиқларгача уйма-уй юриб сайловчиларни акаси учун овоз беришга даъват қилгани сабаб бўлган бўлса, бошқа томондан Керрининг ҳарбий шахс бўлгани катта рол ўйнади, деб фикр билдиришмоқда америкалик кузатувчилар. Маълумки Жон Керри Вьетнам уруши ветерани. Таҳлилчилар айтишларича, 11 сентябр ҳодисаларидан кейин кўплаб америкаликлар мамлакатни ҳарбий соҳада тажрибаси бор одам бошқариши керак, деган фикрга келмоқда.

АА: демак шу билан Керри демократ даъвогарлар орасида узил-кесил ғалаба қозонди, дейиш мумкинми?

ФС: Ҳали бундай дейишга эрта. Чунки олдинда 3 февралда бошқа етти штатда бўлиб ўтадиган саралаш тадбирлари турибди. Ню-Ҳемпширда 25 фоиз овоз олишга муваффақ бўлган Вермонт штатининг собиқ ҳокими Ховард Дин Жанубий Каролинадаги сайловларда ғалаба қозонишга умидворлик билдирмоқда. Бундан ташқари Ню-Йорк ва Калифорния каби катта штатларда демократлар орасида бўлиб ўтадиган сайловларни ҳам унутмаслик керак. 2 мартга белгиланган ушбу саралашда ғолиб чиққан номзод Республикчи Жорж Буш билан ноябр ойидаги Президентлик сайловларида рақобатлашиши мумкин.

АА: Таҳлилчилар Керрининг ғалабаси ҳақида қандай фикр билдиришмоқда?

ФС: Америкалик таҳлилчилар Керрининг Ню-Ҳемпширдаги саралашда ғалаба қозонгани катта аҳамиятга эга экани, чунки бу даъвогарга бошқа штатларда бўладиган сайловларда ҳам ютиб чиқиши учун йўл очаëтганини айтишаяпти.

Кузатувчилар шунингдек, одатда Ню-Ҳемпширдаги сайловда ғалаба қозонган номзод бошқа босқичларда ҳам ғалаба қозонишини айтишмоқда.


АА: Вьетнам уруши ветерани Керрининг Президент Жорж Буш сиëсатига муносабати қандай? Бу ҳақда ўтган ҳафтада Айовада, сешанба куни эса Ню-Ҳемпширда бўлиб ўтган саралашларда қандай фикр билдирди?

ФС: Айнан ўзи урушда қатнашгани учун Керри урушга норозилик билдиряпти. У ҳозир Бушнинг Ироқ сиëсатини ҳам танқид қиляпти. Айни пайтда у ўрта табақадаги америкаликларни ташвишлантираëтган ишсизлик, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит масалаларига ҳам катта эътибор бериб, Президент Бушнинг иқтисодий ва ижтимоий сиëсатини ҳам танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG