Линклар

logo-print

Тадбиркорга ким товон тўлайди?

  • Барно Анвар

27 январь куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси биноси ўзбекистонлик уч нафар фуқаро томонидан пикет қилинди.

Пикет иштирокчиларидан бири, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманилик Раҳима Юсупованинг айтишича, у бир йил муқаддам биржадан 2 миллион 200 минг сўмга дўкон сотиб олган. Бироқ бир йилдан буён на пулини қайтариб олади, на дўконни. Турли судлар томонидан унинг фойдасига чиқарилган қарорлар эса бажарилмаган.

“Ҳеч кимдан ёрдам ололмай, шу ерга чиқишга мажбур бўлдим”, деди Р.Юсупова.

Тошкентлик Собир Отамирзаев ўз норозилиги бевосита АҚШ элчихонасига қаратилганини билдирди. Унинг сўзларига қараганда, бир йил муқаддам АҚШ элчихонаси қурилиши муносабати билан шахсий қаҳвахонаси бузилган. Бироқ бунинг учун товон пули тўланмаган.

“АҚШнинг бошқа давлатлардаги элчихоналари билан боғлиқ шундай ҳолатлар юзасидан Интернетдан материаллар топдим. Бу ҳолатларда барча жабрланувчиларга товон тўланган. Менга келганда эса мурожаатларим жавобсиз қолмоқда”, деди С.Отамирзаев.

Пикет қатнашчиларига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, элчихона қўриқчилари ҳам ғайриқонуний муносабатда бўлмади. Аксинча, уларнинг мақсадларини сўраб-суриштиришди, суҳбатлашишди. Бироқ элчихона ходимлари пикетчиларнинг талабларига ҳеч қандай расмий муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG