Линклар

logo-print

Бугун Қозоғистон Парламентининг қуйи палатаси - Мажлис ўлим жазосига мораторий жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади.


Қозоғистон Жиноий Кодексига киритилаëтган ўзгартишларда аввал ўлим жазосига ҳукм этилганларни умрбод озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилади. Мазкур ўзгартишлар қонуний кучга кириши учун, у парламентининг юқори палатаси - Сенат томонидан тасдиқланиши лозим.
Ўтган йил декабр ойида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўлим жазосига мораторий жорий этиш ҳақида фармон чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG