Линклар

logo-print

АҚШ маъмурияти Покистонга 395 миллион долларли грант беришга рози бўлгани билдирилди.


Покистон Молия Вазири Шавкат Азизга кўра, бу пулнинг тахминан ярми Покистон қарзини тўлаш учун, қолгани эса иқтисодий ривожланишни йўлга қўйиш, янги сармоя имкониятларини яратиш ва аҳолининг камбағал қатламига ëрдам бериш учун сарфланади.
Покистон Молия Вазирининг қайд этишича, мазкур грантдан ташқари, Вашингтон маъмурияти АҚШ Конгрессидан Покистонга келаси 5 йил давомида 3 миллиард доллар миқдорида ëрдам беришни тасдиқлашни сўрамоқда.
Покистон 2001 йили Афғонистонда Толиблар режимини қўллаб-қувватлашни тўхтатгани ва террорчиликка қарши курашаëтгани туфайли, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларидан катта молиявий ëрдам олмоқда.
XS
SM
MD
LG