Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:23

Дэвид Кей: “Ироқда оммавий қирғин қуроллари борлиги даргумон”


“Ўтган йили уруш бошланишидан олдин Ироқда катта миқдордаги ғайриқонуний қурол бўлгани эҳтимоли жуда “Ўтган йили уруш бошланишидан олдин Ироқда катта миқдордаги ғайриқонуний қурол бўлгани эҳтимоли жуда кам”.

Бундай баёнотни чоршанба куни Вашингтонда АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси олдида қилган чиқиши чоғида АҚШнинг қурол-аслаҳа бўйича собиқ етакчи инспектори Дэвид Кей берди.

Ўтган жума куни Дэвид Кей Ироқда оммавий қирғин қуроллари қидирувини олиб борган гуруҳ раҳбари лавозимидан истеъфо берганидан буён, бу унинг биринчи очиқ баёноти бўлди:

- Шу кунга қадар Ироқда инспекторларнинг қурол топиш ҳаракатлари анча жиддий бўлганига қарамай, у ерда катта миқдордаги кимёвий ва биологик қурол бўлгани даргумон.

Шундай дер экан, Дэвид Кей, умуман олганда Ироқда ман этилган турдаги қурол топилиши эҳтимолини инкор этиб бўлмаслиги, аммо ўзи бунга ишонмаслигини билдирди. Собиқ инспектор, шунингдек, Ироқда қидирув ишларини олиб борган гуруҳ у ерда ҳатто кичик миқдордаги кимёвий, биологик ва ядровий қуролнинг мавжудлигини тасдиқловчи далилларни қўлга киритмаганини айтди:

- Ироқдаги қуроллар бўйича қидирув гуруҳи олти ой ёки олти йилдан кейин ўз ишини якунлаганида, “сиз ҳамма ерларни бориб кўрмадингиз, оммавий қирғин қуроллари бошқа ерда яширилган бўлиши мумкин эмасми?”, деб сўрайдиганлар ўшанда ҳам топилади. Ва бу саволга “ҳа, шундай бўлиши мумкин”, дея жавоб бериш тўғри бўлади.

АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқ урушини Саддам Ҳусайн режими оммавий қирғин қуролларига эга, деган иддао билан бошлаган эди. Дэвид Кей фикрича, Ироқда бу турдаги қуролларнинг ҳамон топилмагани АҚШ разведка хизмати фаолиятидаги камчиликларни намойиш қилмоқда. Кей разведка фаолиятини такомиллаштириш керак, деб ҳисоблайди. Аммо айни вақтда у оммавий қирғин қуролларини топиш умуман мураккаб ишлигини эътироф этади.

Ўтган йилда Буш маъмурияти томонидан Ироқдаги оммавий қирғин қуролларини қидириш ишларини олиб боражак гуруҳ раҳбари этиб тайинланганида, Дэвид Кей мамлакатда ғайриқонуний қурол бор, деб ўйлашини айтган эди. Унинг чоршанба кунги чиқиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Жорж Буш мухолифлари Кей баёнотларидан иқтидордаги маъмуриятга қаратилган танқидни кучайтириш учун фойдаланмоқдалар. Демократлар партиясининг айрим намояндалари Ироқ урушини бошлашга шошилган маъмурият Марказий Разведка Бошқармасига босим қилган, натижада бу идора Ироқдаги оммавий қирғин қуроллари таҳликасини бўрттириб кўрсатган, дея таъкидламоқдалар. Бироқ Дэвид Кей бу тахминларни рад этди. Кейнинг билдиришича, қатор мутахассислар билан суҳбатлашганидан сўнг инспектор уларнинг ҳеч бирига босим кўрсатилмаганига иқрор бўлган.

Айни вақтда Ироқда оммавий қирғин қуролларини топишга қаратилган ишлар давом этяпти.
XS
SM
MD
LG