Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:49

Сахаров мукофоти БМТнинг мархум ходимларига берилди


Бу йилги Фикр Эркинлиги учун Сахаров мукофоти Ироқда ўтган йил Август ойида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган 22 нафар БМТ ходими хотирасига бағишланди. Портлашдан ҳалок бўлганлар орасида БМТнинг Ироқдаги махсус вакили Сержио де Мелло ҳам бор эди.

29 январ куни Брюсселда ўтган тақдирлаш маросимида мархум ҳамкасблари номидан мукофотни қабул қилиб олар экан, БМТ Бош Котиби Кофи Аннан жумладан шундай деди:

"Дунёда тинчлик ўрнатиш йўлида ҳалок бўлган дўстимиз ва ҳамкасбимиз Сержио де Мелло ва БМТнинг бошқа ходимларига билдирилган ҳурматингиздан мен бениҳоя таъсирландим. Дўстларимиз хотираси ҳурмати, ушбу Сахаров мукофотини қабул қилиб олаётганимдан қалбим фахрга тўла", - деди Кофи Аннан.

Тақдирлаш маросимида Европа Парламенти Президенти Пат Кокс ҳам қатнашди. Кокс ўтган йил август ойида Ироқда ҳалок бўлган БМТ ходимлари хотирасини ёдга олди, уларнинг яқинларига тазия изхор этди ва БМТнинг жаҳон сиёсий сахнасида юритаёган сиёсатига юқори баҳо берди.

"Бош Котиб жаноблари, Европа Парламенти БМТ фаолияти ва аҳамиятини, ташкилотнинг кўп тарафлилик тамойили доирасида сиёсат юргизаётганини юқори баҳолайди. Биз 21 асрда олдимизда турган муаммолар ва вазифаларни қаршилашда кўп тарафлама сиёсат самара беради, деб ҳисоблайман ва ўзимизнинг ҳам шу ёндашувга муносиб ҳиссамизни қўшамиз", - деди.

Шундан сўнг Европа Парламенти Президенти Қўшма Штатлар сиёсатига ишора қилиб, бундай сиёсатга муқобил қарашларини шундай ифодалади: "Биз террорчиликка қарши глобал миқёсдаги курашни қўллаб қувватлаймиз. Бироқ, қашшоқликка қарши кураш борасидаги вазифамизни ҳам тан олишимиз керак. Оммавий-қирғин қуроллари масаласида бизнинг позициямиз: улар тарқалишига йўл қўймаслик. Аммо, Европаликларнинг бу борадаги қараши фақат мулоқотдир, изоляция эмас", - деди Пат Кокс.

Европа Парламенти Президентининг бундай сўзларидан рухланган БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Европа Иттифоқининг дунёда тинчликни сақлаш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қўшиб келаётган ҳиссасини алоҳида тилга олди ва кенгайган Европа Иттифоқининг бу борадаги ишлари янада фаоллашишига умид билдирди.

"Сиз тинчликка йўл фақат кўп тарафлилик орқали тариқасини англадингиз. Европа Иттифоқи толерантлик, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳамкорлик сохада бугунги кунда наъмуна бўлмоқда. Шу йил 1 Майдан кейин бу янада яқоллашади. Янги аъзолар ҳисобидан кенгайганингизда Сиз Ғарб ва Шарқ ўртасидаги бўлинишни бартараф этасиз. Ушбу бирлашишнинг Европа қитъасида тинчлик сақланишида ҳам аҳамияти салмоқли бўлади", - деди Кофи Аннан.

Ўз маърузасида иммиграция масаласига тўхталар экан БМТ Бош Котиби Европа Иттифоқи ҳам қонуний ҳам ноқонуний иммиграция масаласига қўпол ёндашаётганини танқид қилди. Бундай ёндашув халқаро мезонларга зид эканини алоҳида таъкидлади Аннан.
XS
SM
MD
LG