Линклар

Эрондаги барча вилоят ҳокимлари ҳукуматни келаси ойга белгиланган Парламент сайловлари қолдирилишига чақирдилар.


Вилоят ҳокимларига кўра, минглаб номзодларнинг сайловлардан четлаштирилгани сайловларнинг эркин ва адолатли бўлишини таъминламайди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот вакилига кўра, кеча Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда Эроннинг 27 вилояти ҳокими шундай қарорга келган.
Барча вилоятлар ҳокимларини Президент Муҳаммад Ҳотамий тайинлаган.
Консерваторлар назоратида бўлган Васийлар Кенгаши матбуот вакилига кўра, Эроннинг Олий руҳоний лидери Оятулло Али Хаменеий чақириғидан кейин Васийлар Кенгаши аввал сайловда қатнашиши таъқиқланганларнинг 860 нафарига сайловда қатнашишга рухсат берган.
XS
SM
MD
LG