Линклар

БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича Сахаров номидаги олий мукофотини ўтган йил Бағдодда уюштирилган бомба ҳужуми оқибатида қурбон бўлган БМТнинг Ироқдаги собиқ вакили Сержио Вийера де Мелло номидан қабул қилиб олди.


“Мен, ушбу мукофот дўстим ва ҳамкасбим Сержио Вийера де Мелло ҳамда дунёда тинчлик ўрнатиш йўлида қурбон бўлган БМТ ходимларига берилганидан чуқур ҳаяжондаман. Мен Сахаров мукофотини улар номидан қабул қилиб олаётганимдан ғурурланаман”,-деди тантанали маросимда сўзга чиққан БМТ Бош Котиби Кофи Аннан.
Айни пайтда, БМТ Бош Котиби Европа Иттифоқини иммигрантлар ва қочқинларга нисбатан янада очиқ ва юмшоқ сиёсат олиб боришга чақирди. Аннан, шунингдек, халқаро терроризмга қарши кураш инсон ҳуқуқларига путур етказмаслиги кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG