Линклар

“Майкрософт” корпорацияси “Mydoom. B worm” компьютер вируси муаллифини қидириб топиб, қонун қўлига топширган одамга 500 минг доллар мукофот ваъда қилди.


Ройтерс ахборотига кўра, компания бу вирус муаллифи ҳақида маълумотга эга бўлган кишилардан Интерпол ёки АҚШ хавфсизлик идораларига хабар беришларини сўраган. Интернет сайти бу вирус “ҳужуми”га учраган “SCO Group” компанияси эса вирус муаллифини топиб берган одамга 250 минг доллар мукофот берилишини билдирган.
Охирги бир неча кун ичида “My doom. B worm” вируси дунёнинг турли мамлакатларида юз мингдан ортиқ компьютернинг ишдан чиқишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG