Линклар

АҚШда демократлар ва республикачилар партиялари сайловолди мунозараларида Ироқ уруши масаласини кўтармоқдалар.


АҚШ президентлигига номзодини кўрсатмоқчи бўлган демократ, НАТОнинг Европадаги қўшинлари собиқ қўмондони Уэсли Кларк Жанубий Каролина штатида ўтказилган мунозара чоғида
“11 сентябр воқеаларидан икки ҳафта ўтгач, Пентагонда менга Президент Буш маъмурияти Бағдоднинг фожиага алоқаси бор-йўқлигидан қатъий назар Ироқда ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ниятида эканлигини айтишди. 11 сентябр воқеаси Ироққа бостириб кириш учун баҳона бўлди. Бу ҳақда Вашингтонда ҳамма билар эди”, деди.
АҚШ президенти Жорж Буш Нью Гемпшир штатида сўзга чиқиб бу масалада шундай деди:
“Биз Ироқдаги ҳарбий амалиёт бўйича мунозаралар ўткизамиз. Мен аминманки, бу қарор тўғри бўлган ва буни Америка халқига тушунтира оламан, деб умид қиламан”, деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG