Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:49

Украина Конституциясига ўзгартиришлар киритиш танқидга учрамоқда


А. Арол Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси кеча Украинада сиëсий буҳрон юзасидан фавқулодда йиғин ўтказди. Маълумки Украинадаги мухолифат партиялари ҳукуматни октябр ойига белгиланган президентлик сайловларидан кейин ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсадида мамлакат Конституциясига ўзгартиш киритишга ҳаракат қилаëтганликда айбламоқда. Украина расмийлари эса, бундай иддаоларга қарши чиқмоқда.

29 январ куни Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси Украинада мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш масаласи атрофидаги вазиятни муҳокама қилди. Қабул қилинган ҳужжатда президентлик сайловлари олдидан Президент Кучма бошчилигидаги Украина ҳукумати мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш орқали ўз ҳокимиятини сақлаб қолишга уринаëтгани қайт этилади ва бу уринишлар танқид этилади.

Бироқ Украина ҳукумати расмийлари Европа Кенгаши Украина ички ишларига аралашмоқда, деб таъкидлашмоқда.

Президент Кучмага мухолифат партилар эса Конституцияга ўзгартиш киритиш уринишларини қоралаб парламентда норозилик ҳаракатини ўтказишди.

Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар парламентга 2006 йилда президентни тайинлаш ҳуқуқини беради.

Таҳлилчиларга кўра, бу чора орқали Кучма ва унинг тарфдорлари октябр ойига белгиланган сайловларда ғалаба қозонадиган Президент ваколатларини 2 йил билан чеклашга интилмоқда.

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси ташкилотига аъзо давлатлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ва демократик тамойилларга риоя қилишни таъминлашдан иборатдир. Украина 1995 йилда мазкур Кенгашга аъзо бўлган.

Кучма ҳукумат расмийларининг айтишича, Украина ниҳоят ўз Конституциясидаги Совет қиëфасини ўзгартириши, ислоҳотларни тезлаштириши ва демократияни ривожлантириши керак.

Расмийлар таъкидлашларича Конституцияга ўзгартишлар киритишдан мақсад ҳокимиятнинг 3 тармоғи ўртасида мавозинат ўрнатиш ҳамда президентнинг бир қатор ваколатларини парламентга топширишдан иборат.

Украина сиëсий вазияти билан танишиб келган Парламент Ассамблеяси вакили Ҳанне Северинсеннинг айтишича, сайловларга қисқа вақт қолган бир пайтда Конституцияни ўзгартириш мумкин эмас.

"Конституцияга ўзгартиш киритиш бу жиддий масала. Уни кўйлакни ўзгартиргандек ўзгартириб бўлмайди. Бу ўзгаришлар моҳиятини ўрганиш жуда муҳим", дейди Северинсен.

Европа Кенгаши Бош Котиби Валтер Швиммернинг Озодлик радиосига айтишича, у Украина ҳукумати Европа Ассамблеяси тавсияларига қулоқ тутади, деган умидда.

Украина мухолифати аъзоси ва Украинанинг Европа Ассамблеясидаги вакилларидан бири Юрий Костенконинг қайд этишича, Старсбургда эришилган натижалар мухолифатдагилар учун Конституция масаласида кураш олиб боришга ëрдам бериши мумкин.
XS
SM
MD
LG