Линклар

Хабарларга кўра, бугун Таиландда парранда гриппидан учинчи одам нобуд бўлган.


Хитойда эса беш кишининг ушбу касалликка чалингани билдирилди. Ушбу касалликдан айни пайтгача 12 киши нобуд бўлди, бир миллионга яқин парранда қирилиб кетди. Парранда гриппи Осиёнинг 10 мамлакатига ёйилган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти парранда гриппининг кенг ёйилаётганидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда ушбу ташкилот вакили Роберт Диц шундай деди:
“Касалликдан ҳалок бўлган икки опа - сингилни текшириб, парранда гриппи уларга акасидан юққан, деган таҳминга келдик. Демак, парранда гриппи одамдан одамга юқиши мумкин. Бироқ, Ветнамдаги текширувларимиз бу таҳминни тўла тасдиқламаяпти”, - деди Ричард Диц.
XS
SM
MD
LG