Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:59

Транзит учун божхона тўлови бекор қилинди


Саида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Улуғбек Чиналиев Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида икки мамлакат ўртасидаги чегаралар делимитацияси ва демаркацияси, шунингдек, чегара ҳудудларини минадан тозалаш масалаларига оид маълумотлар берди.

Элчининг таъкидлашича, чегара ҳудудларини минадан тозалаш учун, аввало, делимитация ва демаркация масалаларини ҳал этиш лозим.

Унинг айтишича, миналардан чегара ҳудудида яшовчи аҳоли жиддий зарар кўрмоқда. Уларнинг чорва моллари портлаб кетмоқда. Минага учраб портлаш натижасида аҳоли вакилларининг ҳалок бўлиши ёки жиддий тан жароҳати олиши ҳолатлари ҳам юз бермоқда.

У.Чиналиев делимитация ва демаркация масалалари ҳал бўлгунга қадар юзага келаётган муаммоларни ечиш борасида Қирғизистон ҳукумати бир қатор чора-тадбирларни амалга ошираётганини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, миналаштирилган ҳудудларни иҳоталаш, огоҳлантирувчи белгилар қўйиш ишлари бажариляпти.

“Ўзбекистон чегарачилари билан ўтказилаётган музокаралар чоғида уларни ҳам шундай чоралар кўришга даъват этмоқдамиз. Чунки бу муаммонинг ечилмаслиги икки давлат ва қардош халқларнинг ўзаро муносабатларига раҳна солади”, деди элчи.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2004 йил 9 январдан бошлаб Қирғизистоннинг Ўзбекистондан транзит ўтадиган юк машиналари ва автобуслари 300 АҚШ доллари миқдорида божхона тўлови жорий этилган эди. Бу қўшни мамлакат аҳолисида жиддий эътирозлар туғдирди. Хабарларга қараганда, бу тўловнинг жорий этилиши чегара постларида тўқнашувларни келтириб чиқарган.

У.Чиналиевнинг таъкидлашича, икки давлат расмийларининг ўзаро мулоқотлари натижасида мазкур тўлов бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG