Линклар

logo-print

Бугун Британия Бош Вазири Тони Блэр бундан бир йил аввал “Ироқда оммавий қирғин қуроллари мавжуд”, деб тасдиқлаган разведка хизмати фаолиятини тафтиш қилишга чақирди.


Тони Блэрга кўра, тафтиш мустақил ишчи гуруҳи томонидан ўтказилиши лозим. Бугун Британия Парламентида сўзлаган нутқида Тони Блэр шундай деди:
“Менимча Ироқ урушини бошлаш борасидаги сиёсий қарор юзасидан текширув ўтказиш учун муҳокамага ҳожат йўқ. Бу Парламент, ҳукумат ва жамоатчилик иши. Аммо биз учун бу воқеа разведка маълумотлари масаласида сабоқ бўлиши лозим”, - деди Тони Блэр.
Кеча АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам мамлакат разведка маълумотлари юзасидан текшириш ўтказилишини малум қилди. Маълумки, Буш разведка маълумотларига таяниб, Ироқда оммавий қирғин қуроллари борлигини иддао қилган эди.
XS
SM
MD
LG