Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Хоразмлик пенсионерларга нафақа пулини беришда узилишлар бор


Маълумотларга қараганда, Хоразм вилоятида яшовчи пенсионерларга нафақа пулининг ўз вақтида берилмаслиги муаммоси ўтган йилнинг февраль ойидан буён мавжуд. Ўтган бир йил давомида аҳвол яхши томонга ўзгармаган.

Кузатувчиларнинг айтишича, фақат ўтган йили Президент Ислом Каримов Хоразмга ташрифи муносабати билан бир неча ойлик нафақа пуллари тарқатилган эди. Шундан кейин вазият яна эски ҳолига қайтди.

Қўшкўпирлик 100 ёшни қаршилаётган Абдулла Матниёзов 45 йил давомида турли ташкилотларда меҳнат қилган. У нафақасини бир неча ойдан буён ола олмаётганидан нолиди.

Янгибозордаги Йўлдошевлар оиласида уч нафар нафақахўр бор. Бутун оила нафақа пули ҳисобига кун кўради. Бошқа даромадлари бўлмагани сабабли улар бир неча ойдан буён нафақа пули берилишини кутиб турибди.

“Пенсия пулини ўтган йилнинг ноябрь ойида олган эдик. Шунда ҳам жанжаллашиб олганмиз. Бизни ҳам ўйлайдиган одам борми?” дейди суҳбатдошлардан бири.

Вилоят ҳокимлигининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, Хоразмда 160 минг нафар пенсионер бор. Уларнинг кўпчилиги фақат нафақа пули ҳисобига кун кечиради.

Айрим жойларда нафақанинг бир қисми озиқ-овқат дўконларига расмийлаштирилиши кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

“Дўконда ёғ 1500-1800 сўм. Бозорда эса 800-850 сўм туради. Бошқа маҳсулотлар баҳосида ҳам фарқ катта бор. Лекин пул бўлмагандан кейин бозордан бирор нарса олишнинг иложи йўқ”, дейди қариялардан бири.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов бундай вазиятда пенсионерларнинг ҳуқуқлари бузилаётганини эътироф этди. Унинг таъкидлашича, халқ бу ҳолатга жимгина қараб турса, амалдорлар бошга чиқиб олади. Шунинг учун улардан мавжуд қонунларга риоя қилишни талаб этиш керак.
XS
SM
MD
LG