Линклар

Бугун Покистон Президенти Парвез Мушарраф ядровий технологияларни бошқа мамлакатларга сотишда айбланиб қамоққа олинган Абдул Қодир Хон билан учрашди.


Абдул Қодир Хон Покистон атом бомбасининг яратувчисидир. У қамоққа олингунига қадар Президент Мушаррафнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Абдул Қодир Хон Покистон ядровий технологияларини Эрон, Ливия ва Шимолий Кореяга сотганликда айбланмоқда. Парвез Мушарраф билан учрашувдан сўнг Абдул Қодир Хон матбуотга шуларни билдирди:
“У ( Мушарраф) бу ишни ҳукумат аъзолари, Бош Вазир билан муҳокама қилмоқчи. Унинг айтишича, шундан сўнггина бу вазиятда қандай йўл тутиш, масалани қандай ҳал этиш ҳақида қарор қабул қилади”, - деди Абдул Қодир Хон.
XS
SM
MD
LG