Линклар

Демократик Партиядан АҚШ Президентлигига номзод кўрсатиш бўйича овоз беришда сенатор Жон Керри ғалаба қозонди.


Овоз беришда қатнашган 7 штатдан 5 тасида сайловчилар Жон Керрини Президентликка номзод сифатида кўрсатишди.
Сенатор Жон Эдвардс ва генерал Уэсли Кларк биттадан штатда ғалаба қозондилар. Овоз бериш натижалари эълон қилингач, сенатор Жон Эдвардс шундай баёнот берди:
“Биз ҳаёт тарзи икки хил бўлган Америкада яшаяпмиз: икки хил тиббиёт тизими, икки хил оммавий таълим тизими, икки хил солиқ тизими, икки хил ҳукумат, икки хил иқтисод. Бундай бўлиши керак эмас. Сиз ва мен биргамиз- биз ҳамма учун битта бўлган Америка қурмоқчимиз”, - деди сенатор Жон Эдвардс.
XS
SM
MD
LG