Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:19

Microsoft асосчиси Билл Гейтс спамларга қарши курашга бел боғламоқда


Microsoft асосчиси Билл Гейтс икки йилдан сўнг "спамлар" ўтмиш муаммосига айланишини ваъда қилди. Гейтснинг таъкидлашича, ҳар хил тижорат таклифлари битилган кераксиз электрон мактуб жўнатувчилар, яъни спамерларнинг ажабтовур ихтироларига чек қўйилади.

"Уч йўналишда ишлаб чиқилаётган спамларга қарши янги стратегия яқинда ушбу муаммони ҳал этади", - деди Билл Гейтс.

Бугунги кунда спамлар дунё Интернет тармоғидаги умумий электрон ёзишмаларнинг 50 фоизини ташкил этади. Гарчи, кўпгина давлатларда спамлар жўнатиш ғайри-қонуний фаолият деб эълон қилинган бўлса-да, улар хажми камаймаяпти.

"Кўплаб мактублар таниш-билишлардан келади. Муаммо эса нотаниш кимсалардан келаётган мактублардир", - деди Билл Гейтс.

Электрон мактублар оқимидан исталмаган, манзили номаълум спамларни махсус фильтрлар орқали ажратиш мумкин. Масалан, электрон жўнатмада "катталаштириш" сўзи борми, демак у спам. Чунки, спамерлар кўпинча эркакларга таносил аъзоларини катталаштириб бериш таклифлари айтилган мактубларни юборишади.

Аммо, Гейтснинг айтишича, спам юборувчилар ҳам анойи эмас. Улар электрон мактубнинг "мавзу" қисмига мактуб матнига мос бўлмаган, масалан "Салом" ёки "Test" сўзларини ёзиб спамлар жўнатишни одат қилганлар. Шу боис яқин келажакда фильтрлар ўз кучини йўқотиши ҳеч гап эмас. Билл Гейтс эса спамларга қарши махсус дастур ишлаб чиқлаётганини ва бу дастур спам юборувчиларни анча мураккаб аҳволга тушириб қўйишини ваъда қилмоқда.
XS
SM
MD
LG