Линклар

logo-print

“Google” қидириш тизими америкалик қизни ўғрига қаллиқ бўлишдан қутқарди

  • Ҳурмат Бобожон

Агар Сизга кимдир учрашув белгилаган бўлса, албатта унинг кимлигини Интернетдаги "Google" қидириш тизими орқали ўрганинг. Акс холда ўғри-муттахам билан дўст бўлишингиз ҳеч гап эмас.

Яқинда америкалик бир қиз у билан учрашув белгилаган йигитни полиция қўлига топширди. Ўша қиз йигитнинг кимлигини билиш учун Интернетдаги "Google" қидириш тизимига кирганида, у АҚШнинг Огайо штатида 90 минг долларлик молни ўғирлаганликда гумон этиб қидирилаётган шахс эканини аниқлаган.

Америкалик қиз, (ҳозирча унинг исми ошкор этилмаяпти) бу одам билан бир хафта олдин Ню Йорк ресторанларининг бирида танишган ва учрашувга розилик берган эди. Учрашувдан олдин қиз йигитнинг "Google" орқали қидирувда эканини аниқлагач, дархол бу ҳақда полицияга хабар берган.

Йигит учрашув жойига келганида, уни қиз эмас, полиция ходимлари кутишаётган эди.

Азиз тингловчи, Сиз ҳам Интернетдаги "Google" қидириш тизимидан фойдаланишингиз мумкин. "Google. com", "Google.ru" ва "Google.uz" тизимлари орқали Сиз ҳам ўзингизни қизиқтираётган кўплаб маълумотларни топишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG