Линклар

“Mydoom”нинг Microsoftга тиши ўтмади

  • Ҳурмат Бобожон

"Mydoom" чувалчанг вирусининг Microsoft веб-сайтига тиши ўтмади. Вирус ҳуружларига қарамай, веб-сахифа нормал режимда ишламоқда. Аммо, Американинг SCO ширкати сайтига хакерларнинг сешанба кунги хужуми жиддий зарар етказган.

Маълумки, Американинг SCO компьютер ширкати Интернет тармоғида маълумот алмашинувини таъминловчи "Unix" деб аталувчи пуллик операцион тизимига эга. Сўнгги пайтларда мазкур ширкат тармоқдаги бепул "Lenux" тизимига даъвогарлик қилиб, уни ўз монополияси остига олишга, яъни уни ҳам пуллик қилишга уринаётган эди.

SCO Президенти Дарл МакБрайд "Mydoom" вируси яратувчилари Lenux оператив тизими билан асосан ширкатлар фойдаланганини ва улар пуллик тизимга ўтилаётганига норози бўлиб, SCO ширкати сайтига ҳужум қилган бўлишлари мумкинлигини назардан соқит қилмайди. Ҳозирда МакБрайд ва у бошқараётган SCO ширкати вирус яратувчисини топишга ёрдам берган шахсга 250 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ваъда қилмоқда.

Кузатувчилар фикрича, вируслардан ҳимояланишнинг энг яхши воситаси компютер фойдаланувчиларининг ўзларидир. Одатда, "Mydoom" деб аталувчи чувалчангсимон ушбу вирус дўстона электрон мактуб кўринишида бўлади. Агар, компютер эгаси почта қутичасига келиб тушган ўша мактуб ва унга иловаланган файл тугмачасини босиши билан, вирус автоматик равишда ҳаракатга келади ва компютердаги адресларни ахтаришга киришади.

Агар, сизнинг почта қутичангизга ҳам шундай шубҳали мактуб келиб тушса, зинхор уни оча кўрманг. Тўғридан-тўғри ахлатга улоқтиринг.
XS
SM
MD
LG